ТАТУ профессор- ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар диққатига!
1.Республика болаларни ижтимоий мослаштирув маркази ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамкорлигида жорий йилнинг
16-17 апрель кунлари “Ёшларнинг таьлим ва тарбия-обод турмуш пойдевори” мавзусида вазирлик миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилишини маьлум қиламиз.
Бу анжуманда иштирок этувчилар диққатига!
Анжуман жараёнида муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:
1.Юртнинг обод ва фаровон бўлиши йўлида ва баркамол авлодни шакиллантириш шарт-шароитлари, омиллари ва истиқболлари.
2.Инсон ҳаётий фаолияти фаровонлиги ва ободлигининг ижтимоий-иқтисодий ва психологик асослари.
3.Ёшлар таьлимида ахборот технологиялардан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари жамият тараққиётининг асоси сифатида.
4.Узлуксиз таьлим тизимини молиялаштиришнинг иқтисодий жиҳатлари турмуш фаровонлигининг асосий омилларидан биридир.
5.Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таьлим тизимида хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштиришнинг змонавий шакл ва усуллари.
6.Мамлакат фаровонлиги ва ободлиги омили сифатида оила институтини мустаҳкамлашга оид илмий-амалий ёндошувлар.
Анжуман ишида ТАТУ профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, катта илмий ходим-изланувчилари ва иқтидорли талабалар қатнашишлари кўзда тутилган.
Маьлумот учун телефон: (8 371) 2324546; (8 371) 2322805;
e-mail: conferensOGSED@mail.ru
2. 2013 йил 19-20 апрель куни Қарши-мухандислик – иқтисодиёт институтида “Ишлаб чиқариш корхоналарнинг долзарб муаммоларини ечишда инновацион технологияларнинг аҳамияти” мавзусида Республика миқёсидаги илмий ва илмий – техникавий анжуман бўлиб ўтади.
Анжуман шўъбалари:
-Ноорганик моддалар кимёвий технологияси;
-Юқори молекуляр бирикмалар ва органик моддалар кимёвий технологияси;
-Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси;
-Нефть ва газни қайта ишлаш технологиялари;
-Ишлаб чиқаришнинг экологик муаммолари;
-Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш;
-Ишлаб чиқариш корхоналари иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари;
-Ишлаб чиқариш корхоналарнинг муаммолари ва таьлим билан интеграцияси.
Мулоқат учун алоқа хизматлари:
8(375):221-52-46, тел: 221-09-23, факс: 224-13-95
e-mail: SL_ 1960@mail. Ru; a.ahmedov80@mail.ru